Тожикистон ва Қирғизистон яна 10 километрлик чегара чизиғига келишиб олди

Олам

image

Тожикистон ва Қирғизистоннинг давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича топографик ишчи гуруҳлари ва ҳукумат делегацияларининг ҳуқуқий гуруҳлари баҳсли чегара чизиғининг 10,7 километрдан ортиқ қисми бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Томонлар учрашуви 12-17 март кунлари Тожикистоннинг Сўғд вилоятининг Бўстон шаҳрида бўлиб ўтган. Улар навбатдаги учрашувни Қирғизистон ҳудудида ўтказишни ва у ерда умумий давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш устида ишлашни давом эттиришни режа қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, минтақада икки давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтган ҳамда делимитация ва демаркация бўйича бир қарорга келинганди. 2023 йилнинг ноябрь ойида томонлар 18 км, декабрь ойида эса 12 км чегара бўйича келишувга эришган эди. Жорий йилнинг 16 январида эса давлатлар яна 38 км чегара бўйича келишиб олди. Февраль ойи бошида қирғиз-тожик чегараси бўлинишининг 90 фоизи якунлангани маълум қилинди. 15 февраль куни мамлакатлар чегарасининг яна бир километрига келишиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон чегара Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг