Тожикистон ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берди

Жамият

image

Тожикистон ҳукумати мамлакатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг Сариосиё божхона чегара пости орқали киришига рухсат берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бугун, 3 ноябрь куни Тожикистон Ҳукумати, кунлик 50 нафаргача ҳужжатлари тақдим этилган талабаларнинг Сариосиё божхона чегара пости орқали киришига рухсат берилишини маълум қилди. Ҳозирча бошқа чегара постларидан қанча талабалар киришига рухсат берилганлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Бунда талабалар Тожикистон Республикасига кириш учун фуқаролик паспорти нусхаси, талабалик гувоҳномаси ҳамда сўнгги 72 соатда коронавирус инфекцияси аниқланмаганлиги тўғрисида тест таҳлили натижасини божхона пости масъулларига топширишлари талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикасида коронавирус пандемияси тарқарилишини олдини олиш ҳамда мамлакатда президентлик сайловлари ўтказилиши муносабати билан мамлакатга киришни чеклаш тартиби жорий этилган бўлиб, мазкур чеклов бугунги кунгача давом этаётганлиги тўғрисида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг