Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатган

Олам

image

Бугунги кунда Тожикистон фақатгина Афғонистонга электр энергияси етказиб беряпти. Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жуманининг айтишича, мамлакат Ўзбекистон ва Қирғизистонга электр етказиб беришни тўхтатган.

"Ўтган йили мамлакатнинг барча дарёларида сув оқимининг камайиши муносабати билан ҳукумат мамлакат аҳолисини куз ва қишда электр энергияси билан узлюксиз таъминлаш мақсадида ёзда экспорт чекловларини жорий этди”, дейди вазир.

Шунингдек, у 2019 йил экспортини 2020 йил билан таққосласа, пасайиш 48 фоизни ташкил этишини таъкидлади.

“Ҳозирги вақтда Тожикистондан қўшни мамлакатларга электр узатиш линиялари минимал оқим ўтказмоқда. Бу узатиш линияларини бир-бирига боғлаб туриш учун керак”, деган Далер Жума.

Барки Тожик вакили матбуот анжуманида “Қирғизистон ва Ўзбекистонга электр узатиш линиялари” уланган бўлса-да, электр энергияси на Ўзбекистонга, на Қирғизистонга экспорт қилинмайди деб тушунтирган.

2020 йилда Тожикистонда жами 19 миллиард 770,5 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилгани таъкидланди. Шундан экспорт учун қиймати 56,4 миллион доллардан ортиқ бўлган 1 миллиард 528,4 миллион кВт/с электр энергияси сарфланган. Ишлаб чиқарилган электр энергияси 2019 йилга нисбатан 905,7 миллион кВт / соатга кам.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон электр энергияси

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг