Тожикистон Қирғизистонни чегарада можаро чиқаришда айблади

Олам

image

Тожикистон қўшни Қирғизистонни янги чегара можаросини юзага келтиришга уринишда айблади. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ хабарида айтилган.

“Жума куни қирғиз ҳарбийлари қасддан ва ноқонуний равишда Ворух қишлоғида чегарани кесиб ўтди”, дейилади вазирлик хабарида.

Тожикистон томони баёнотига кўра, тожик чегарачилари улардан кетишни талаб қилганда, қирғиз чегарачилар бундан бош тортиб, ўт очган. Кейин жавоб қайтарилган, якунда ҳар икки томон ўт очишни тўхтатишга келишиб олган.

Тожикистон Қирғизистон чегара ҳудудларига мунтазам қўшин киритмаслик ҳақидаги келишувни бузганини айтмоқда.

“Бу чегарадаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келадиган номақбул қадамдир”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берганди. Қирғиз томони тожик ҳарбийлари шартли чегарани кесиб ўтганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қирғиз-тожик чегараси

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг