Тож Маҳал номаълум муддатгача сайёҳлар кўзидан “беркитилди”
Олам
−
06 Июль 2020
6077Ҳиндистоннинг Агра шаҳри расмийлари мамлакатда коронавирус беморлари сони кескин кўпайгани сабабли Тож Маҳал ва шаҳарнинг бошқа ёдгорликларини зиёрат учун очмасликка қарор қилди.
Март ойи ўрталарида Ҳиндистон расмийлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат бўйлаб 3,4 мингдан ортиқ ёдгорликни ёпган эди. 2 июль куни Ҳиндистон туризм ва маданият вазири Прахлад Сингх Патель коронавирус пандемияси туфайли мамлакатда ёпилган барча ёдгорликларни, шу жумладан, дунёга машҳур Тож Маҳал ва Деҳлидаги Қизил Форт хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда очилишини эълон қилган эди.
"Ушбу ёдгорликларнинг очилиши сайёҳларни жалб қилади ва коронавирусни янада тарқалишига олиб келиши мумкин. 5 июль куни COVID-19 бўйича махсус гуруҳ ва Ҳиндистон археологик хизмати аъзолари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айни пайтда Аградаги ёдгорликларни очмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди", дейилади маҳаллий ҳокимият баёнотида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистон коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича дунёда учинчи ўринда бормоқда. Мамлакатда касалланганлар сони 697 мингдан ошди, 19 мингдан кўпроқ одам вафот этди.
LiveБарчаси