“Тоттенхем” Кейнни олиб қолишнинг йўлларини изламоқда
Спорт
−
14 Июль 2023
2108Англиянинг “Тоттенхем” клуби жамоа сардори Харри Кейнни ўз сафида сақлаб қолиш учун унга клубдан лавозим таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли ҳужумчининг трансферига “Бавария” ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг “шпорлар” билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.
“Тоттенхем” раҳбари Дэниэл Леви ҳужумчини сотишни истамаяпти. Лондон клуби Кейннинг нархини 120 миллион фунт стерлинг қилиб белгилаган. Бундан ташқари, лондонликлар раҳбарияти Кейн билан шартномани узайтириш ниятида.
Футболчини янги шартнома имзолашга кўндириш учун “Тоттенхем” унга фаолиятини якунлагандан сўнг клубдан иш ўрни ажратмоқчи. Шунингдек, Харрининг маоши ҳафтасига 400 минг фунт стерлинггача оширилиши мумкин.
Кейн ўтган мавсумда АПЛда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
LiveБарчаси