Кейн инглиз футболчиларининг ЕЧЛдаги 33 йиллик натижасини такрорлади
Спорт
−
18 Сентябрь
1128“Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) 1-тур учрашувида Загребнинг “Динамо” клуби дарвозасига 4 та гол уриб, 33 йил ичида мусобақада покер қайд этган биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда “Opta Sport” хабар берди.
Бунгача “Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Алан Смит томонидан 1991 йилда асосий ЕЧЛда покер қайд этилган. Ўшанда инглиз футболчиси Венанинг “Аустрия” жамоаси дарвозасига 4 та тўп киритган.
Шунингдек, Кейн Европанинг асосий клуб турнирида 3 та пенальти тепиб, хет-трик қилган биринчи футболчига айланди.
Маълумот учун, Харри Кейн 2023 йилнинг ёзида “Тоттенхэм”дан “Бавария”га ўтган эди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.
LiveБарчаси