Тошлоқда юк машинаси вояга етмаган боланинг ўлимига сабаб бўлди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида жорий йилнинг12 июнь куни вояга етмаган бола ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Газ-53” русумли автомашинасини “Кўлариқ” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Э.М.ни уриб юборган. Натижада Э.М. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси  томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг