Тошкентнинг қатор марказий кўчалари вақтинча ёпилади
Жамият
−
25 Июнь 2022
5908Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Тошкентнинг қатор марказий кўчалари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида ўтказиладиган “Янги нафас” ёшлар марафони муносабати билан пойтахтдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.
25 июнь куни соат 18:00 дан 26 июнь куни соат 10:00 гача:
• Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача.
• 2022 йил 26 июнь куни соат 6:30 дан соат 9:00 гача:
• Шароф Рашидов шоҳ кўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
• Ислом Каримов шоҳ кўчаси – Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 июнь куни соат 20:00 дан 26 июнь куни соат 23:00 гача Сергели туманида янгитдан барпо этилган Файзли кўчасининг Обиҳаёт кўчаси кесишмасидан Қипчоқ кўчасидаги кўприк ости айлана йўл бўйлаб яна Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь