Сергелидаги айрим кўчалар икки кунга ёпилади  

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 ва 26 июнь кунлари Тошкент шаҳри Сергели туманининг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ёшлар кунига бағишланган Картинг бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақалари ўтказилиши муносабати билан эртага, 25 июнь куни соат 20:00 дан 26 июнь куни соат 23:00 гача Сергели туманида янгитдан барпо этилган Файзли кўчасининг Обиҳаёт кўчаси кесишмасидан Қипчоқ кўчасидаги кўприк ости айлана йўл бўйлаб яна Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади. 

Шунингдек Қипчоқ кўчасининг кўприк устидан Файзли кўчасига уланадиган қўшимча йўл ҳам вақтинча ёпилади.

“Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг