Тошкентнинг “Эски Жува” бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт сотилаётгани аниқланди

Жамият

image

Тошкентнинг “Эски Жува” деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

Бозорда ўтказилган тадбирда истеъмолга яроқсиз 250 кг от гўшти, 60 дона тозаланмаган калла, 50 дона мол туёғи, 35 кг калла гўшти ва 43 литр сут утилизация қилинган.

Бозор ҳудудида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тозалик бўйича муовин Р.Юсуповга, сут маҳсулотлари растаси нозири Х.Охунхўжаевга, гўшт маҳсулотлари растаси нозири Д.Дадабаевга маъмурий баённома тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

гўшт

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг