Тошкентнинг 37 нафар фуқароси ҳали ҳам СССР паспорти билан юрганлиги аниқланди
Жамият
−
15 май 2019 6727 1 дақиқа
Паспорт тартиби текшируви давомида 3801 нафар шахсларда ҳамон Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорти йўқлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шулардан 37 нафарида – бугунги кунга қадар фақатгина битта асосий ҳужжат – собиқ СССР паспорти борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, бугунги кунда 3801 нафар фуқаролардан 3747 нафари, эски СССР паспортига эга бўлган 18 кишини инобатга олган ҳолда биометрик паспортларга эга бўлишди, дейилади хабарда.