Тошкентнинг 37 нафар фуқароси ҳали ҳам СССР паспорти билан юрганлиги аниқланди
Жамият
−
15 Май 2019
4659Паспорт тартиби текшируви давомида 3801 нафар шахсларда ҳамон Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорти йўқлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шулардан 37 нафарида – бугунги кунга қадар фақатгина битта асосий ҳужжат – собиқ СССР паспорти борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, бугунги кунда 3801 нафар фуқаролардан 3747 нафари, эски СССР паспортига эга бўлган 18 кишини инобатга олган ҳолда биометрик паспортларга эга бўлишди, дейилади хабарда.
LiveБарчаси