Бир кунда тўрт ўлим. Тошкентда яна икки бемор вафот этди

Жамият 9990
image

Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги икки ўлим ҳолати қайд этилди Шу тариқа расмий маълумотларга кўра, қурбонлар 87 нафарга етди. 19 июль куни қайд этилган ўлим ҳолатлари 4 тага етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Олмазор туманида яшаган 65 ёшли фуқаро К.Г. (эркак)да 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

Бемор доимий равишда юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, қандли диабет, сурункали ўпка обструктив касаллиги билан даволаниб юрган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир бемор, Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли М.Р (эркак)да 6 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унда “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Аввалроқ, Олмазор туманида ҳам 60 ёшли тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 228
Рейтинг: 3
t
×