Тошкентга 765 кг қисқичбақани ноқонуний олиб кетаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентга катта миқдордаги қисқичбақаларни ноқонуний олиб кетаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Каттақўрғон сув омбори ва ЙПХ ходимлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида Булунғур Юқори нуқта постида денгиз қисқичбақалари юкланган юк ташувчи транспорт воситаси тўхтатиб қолинган. Текширувда браконерлар томонидан 75 та пластик идишда 22 минг 125 та, оғирлиги 765,5 кг бўлган қисқичбақалар олиб кетаётганлиги маълум бўлган.

Оқибатда табиатга 130 миллион 130 минг сўм зарар етказилган. Қисқичбақалар Каттақўрғон сув омборига қўйиб юборилган.

“Автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди. Шунингдек, ҳолат юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқбузарларни аниқлаш ва қонуний чора кўриш мақсадида Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилди”, дейилади хабар сўнгида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой божхоначилар 100 дан ортиқ кам учрайдиган илонни шимининг ичига солиб келаётган эркакни қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ноқонуний қисқичбақа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг