Тошкентга 300 та катта сиғимли электробус олиб келинади

Жамият

image

“Тошшаҳартрансхизмат” тизимидаги корхоналар ҳаракат таркиби 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари билан янгиланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2023 йилларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш Дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланган.

Лойиҳага кўра, 2021-2023 йиллар мобайнида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналари билан янгиланади.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2021-2023 йиллар давомида ҳар йили 100 донадан, жами 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналарини харид қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинади.

300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналарини харид қилишни молиялаштириш манбайи этиб “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 7 йиллик муддатга, бир йиллик имтиёзли шартлар билан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган маржаси қўшилган ҳолда ажратиладиган кредит маблағлари ҳисобланади.

Кредит маблағларини қоплаш, фоизлар, комиссиялар ва жалб қилинаётган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Молия вазирлигига “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан 300 дона катта сиғимли электробуслар ва қувватлаш ускуналари хариди учун кредит маблағлари ажратилишида маблағлар тақчиллиги юзага келганда, Молия вазирлиги Ғазначилигининг вақтинчалик бўш маблағларини ўрнатилган тартибда “Ўзсаноатқурилишбанк”га  жойлаштирилиши ҳуқуқи берилади.

Қайд этилишичА, катта сиғимли электробуслар ва қувватлаш ускуналари модели тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилган тендер иштирокчисининг таклифи асосида аниқлаш кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошшаҳартрансхизмат электробус

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг