Тошкентдаги “заправка” портлаши оқибатида уч киши жабрланди, бири оғир аҳволда
Crime
−
17 July 5551 1 minute
Кеча, 16 июль куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган автомобилларга пропан газ тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро жароҳат олди. QALAMPIR.UZ воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, соат 22:46 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зангиота туманидан ўтувчи М-39 автомобиль йўли бўйида жойлашган автомобилларга пропан газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган пропан сақлаш сиғими ҳамда пропан ташишга мўлжалланган махсус автомобильда чақнаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Ёнғин 17 июль куни соат 00:04 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг шифохонага олиб кетилган. Манбаларга кўра, жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир, қолган икки нафарининг ҳолати барқарор. Ҳозирда портлашнинг аниқ сабаблари ва ҳодиса юзасидан бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмоқда.
Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.
Live
All