Тошкентдаги янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси  хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 5 сентябрь куни соат 13:52 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Маҳдумқули кўчаси 71-уй олдида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:59  да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:12 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида янги қурилаётган бинонинг 10-қаватида 10 квадрат метр майдонда қурилиш чиқиндилари ёниб зарарлангани аниқланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Тошкент вилоятидаги ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made