Тошкентдаги тирбандлик: ҳокимлик нимани қойил қилди?
Жамият
−
26 Февраль 2019
21885Тошкент аҳолиси бўйича у қадар катта шаҳарлар сирасига кирмайдиган пойтахт шаҳарлардан бири саналади. Айни дамда Тошкентда 3 миллион киши истиқомат қилмоқда. Тошкент аҳоли сони жиҳатидан Москва, Истанбул каби шаҳарлар даражасига етмаган бўлса-да, йўллардаги автомобиль тирбандлигида улардан қолишаётгани йўқ. Қолаверса, иш жойларининг шаҳар марказида, яшаш жойлари эса шаҳар четида ва марказдан анча узоқда жойлашганини ҳисобга олсак, ўртача 10 км масофани босиб ўтиш учун эрталаб соат 08:00 – 10:00 оралиғида ўртача 30-35 дақиқа сарф этиляпти.
Тошкентдаги асосий тирбандлик Шифокорлар кўчаси, Юнусобод туманининг “Мега планет” мажмуаси атрофи, Ички ишлар вазирлиги қаршисидаги чорраҳа, Навоий кўчаси, Абай кўчаси, Олмазор ҳокимияти атрофидаги кўчалар, "Халқлар дўстлиги" майдони атрофидаги йўлларда юзага келяпти.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг шу даврига қадар Тошкентда тирбандликнинг олдини олиш учун амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Кўчаларни очиш бўйича:
Фидокор (собиқ Чехов) кўчасининг Миробод кўчаси томонидан Ойбек кўчасига чиқиш жойи очилди. Бунинг натижасида Ойбек, Нукус, Шаҳрисабз ва Миробод кўчаларида ҳаракатланаётган автотранспорт сони камайишига эришилган.
Саид Барака кўчасининг Шевченко кўчаси томонидан Ойбек кўчаспга чиқиш жойи очилди. Бунинг натижасида Ойбек, Нукус, Шевченко ва Фидокор кўчаларида ҳаракатланаётган автотранспорт сони камайишига эришилган.
Нукус кўчасидан Махтумқули кўчасига ўтиш йўли очилди. Бунинг натижасида Нукус, Қодирий, Шастри ва Махтумқули кўчаларида ҳаракатланаётган автотранспорт сони камайишига эришилган.
Махтумқули кўчасидан Нукус кўчасига ўтиш йўли очилди. Бунинг натижасида Нукус, Қодирий, Шастри ва Махтумқули кўчаларида ҳаракатланаётган автотранспорт сони камайишига эришилган.
6-тор Ниёзбек йўли кўчасининг Ниёзбек йўли кўчаси томонидан Қодирий кўчаспга чиқиш жойи очилди. Бунинг натижасида Ниёзбек йўли, Қори Ниёзий, Осиё ва Амир Темур кўчаларида ҳаракатланаётган автотранспорт сони камайишига эришилган.
Кўчаларни кенгайтириш бўйича:
Кичик халқа автомобиль йўлининг Бешқайрағоч кўчасидан Истироҳат кўчасигача бўлган қисми кенгайтирилиб, ушбу жойдаги транспорт тирбандликларига барҳам берилган.
Чорраҳаларни очиш бўйича:
Муқимий кўчасининг Қатортол кўчаси билан кесишган чорраҳада ҳамда Шоҳжаҳон кўчаси билан кесишган чорраҳада Муқимий кўчаси бўйлаб ўрнатилган бетон ва темир панжаралар олиб ташланиб, тўғридан-тўғри кесишма очилди. Натижада транспорт воситаларининг ортиқча йўл босиб ўтишига барҳам берилиб, вақт ва ёқилғи сарфланиши камайишига эришилган.
Қайрилиб олиш жойларини очиш бўйича:
Шота Руставели кўчаси бўйлаб Қушбеги ва Комил Яшин кўчалари оралиғида қайрилиб олиш жойи очилди. Бунинг натижасида Шота Руставели ва Комил Яшин кўчалари кесишган чорраҳадаги тирбандликлар камайишига эришилган.
Амир Темур кўчаси бўйлаб Аҳмад Дониш ва Янги шаҳар кўчалари оралиғида қайрилиб олиш жойи очилди. Бунинг натижасида Амир Темур ва Янги шаҳар кўчалари кесишган чорраҳадаги тирбандликлар камайишига эришилган.
Амир Темур кўчаси бўйлаб Қодирий ва Навоий кўчалари оралиғида қайрилиб олиш жойи очилди. Бунинг натижасида Амир Темур ва Навоий кўчалари кесишган чорраҳадаги тирбандликлар камайишига эришилган.
Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Янги шаҳар кўчалари оралиғи, йўлўтказгич остида қайрилиб олиш жойи очилди. Бунинг натижасида Амир Темур ва Аҳмад Дониш кўчаларидаги тирбандликлар камайишига эришилган.
Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Олмазор ва Фурқат кўчалари оралиғида қайрилиб олиш жойи очилди. Бунинг натижасида Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари кесишган чорраҳадаги тирбандликлар камайишига эришилган.
Фурқат кўчаси бўйлаб Навоий кўчасига етмасдан қайрилиб олиш жойи очилди. Бунинг натижасида ортиқча вақт ва ёқилғи сарфланиши камайишига эришилган.