Тошкентдаги маҳаллани сув босди (фото)
Жамият
−
05 Июнь 2023
15663Кеча, 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели тумани “Жунариқ” маҳалласидаги 9 та хонадон ва 3 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудига сув тошиши кузатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан зудлик билан ўрганилган ва бартараф этишга киришилган. Тегишли хизматлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида сув тошқини тўлиқ бартараф этилган. Бунинг учун Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 9 та махсус техника, 7 та сув тортиш мосламаси, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” корхонасидан 2 та водовоз ҳамда Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасидан 2 та водовоз жалб этилди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти Бўзсув ирригация тизимлари бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаларини ҳам огоҳлантирмасдан Сергели тумани “Жўнариқ” МФЙдан оқиб ўтувчи Жўн каналининг ҳамда Чилонзор тумани, Сеул кўчасидаги Бўрижар каналининг сув олиш иншоотлари номаълум сабабларга кўра ёпилганлиги ҳамда Салар каналига тўлиқ сув очилганлиги оқибатида юзага келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь