Тошкентдаги кўприклардан бири номаълум муддатга қисман ёпилди
Жамият
−
19 Январь 2021 7011 1 дақиқа
Тошкентдаги Юнусобод туманини Себзор даҳаси билан боғловчи кўприкнинг бир томони номаълум муддатга қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Йўл-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, ишларни тезроқ якунлаш мақсадида Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг бир тарафи, яъни 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси йўналишидаги (мўлжал: Универсам) қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун тўлиқ ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган ва ноқулайликлар учун узр сўралган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь