Тошкентдаги кўприклардан бири номаълум муддатга қисман ёпилди

Local

−

image

Тошкентдаги Юнусобод туманини Себзор даҳаси билан боғловчи кўприкнинг бир томони номаълум муддатга қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Йўл-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, ишларни тезроқ якунлаш мақсадида  Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг  бир тарафи, яъни 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси йўналишидаги (мўлжал: Универсам) қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун тўлиқ ёпилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган ва ноқулайликлар учун узр сўралган.


Tags

Rate Count

125

Rating

3

Rate this article

Share with your friends