Тошкентдаги хусусий клиникада эркак танишини пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида хусусий клиникада танишини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар берди.

Аниқланишича, 2022 йилда Тошкент вилоятида икки ҳайдовчи ЙТҲ содир этган. Айбланувчи елкасидан жароҳат олган. 2024 йилнинг ёзида айбланувчининг олдига ЙТҲ иштирокчиларидан бирининг таниши келиб, бу иш бўйича апелляция шикояти бермасликни сўраган. Айбланувчи ва таниш шахс ўртасида жанжал келиб чиққан ва айбланувчи учрашишни таклиф қилган.

Учрашув жойига қўли шикастланган эркак пичоқ олиб келган ва танишига ҳужум қилган. Эркак қочиб энг яқин клиникага борган. Аммо шифохона ичида эркак уни қувиб етиб олиб, танасининг турли қисмига пичоқ санчган. Жабрланувчи шифокорларнинг уринишларига қарамай воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ушбу шахсни 97-модда 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Китоб туманида эркак турмуш ўртоғи ва деярли 3 ойлик чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилганди. 1998 йилда туғилган эркак руҳиятида содир бўлган ўзгаришлар оқибатида яшаш хонадонида бўлган ошхона пичоғи билан 1996 йилда туғилган турмуш ўртоғи ҳамда жорий йилнинг 1 сентябрь куни туғилган қизини қасддан ўлдирган. Шундан сўнг, у яшаш уйининг хўжалик биносида арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб жонига қасд қилган. Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 24 ноябрь куни Китоб тумани прокурори томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент хусусий клиника

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг