Тошкентдаги фестивалда маоши 10–15 млн сўмлик ишларга номзодлар танланади

Жамият

image

“Тошкент 5 ташаббус ҳаракати” фестивалида ойлик маоши 10–15 миллион сўм бўлган вакант ўринларга номзодлар танлаб олинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова айтиб ўтди.

QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, Раҳимова ёшлар фестивали доирасида ташкил қилинган матбуот анжуманида ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига тўхталди.

“Фестивалда бандлик йўналишида ҳам шоу кўринишидаги тадбир бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда хусусий компания вакиллари тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар орасидан ўзларига керакли бўлган кадрларни саралаб олиш мақсадида селекция ўтказади. Ёшлар ўзларини кадр сифатида тақдим қилади ва уларнинг маъқуллари компаниялар томонидан танлаб олинади.

Бу фестиваль доирасида биз ёшлар учун энг юқори маошли ишларни таклиф қиламиз. Яъни ойлик маоши 10-15 миллион сўмгача бўлган ишлар таклиф қилинади. Ёшлар ҳам шу даражадаги лавозим талабларига жавоб бериши керак бўлади. Талабга жавоб берганлар иш билан таъминланади”, дея таъкидлади Дурдона Раҳимова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу фестиваль учун 1 млрд сўм ажратилгани ва ушбу маблағ ошиб бориши мумкинлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

462

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг