“5 ташаббус ҳаракати” фестивали учун 1 млрд сўм ажратилган — Ортиқхўжаев
Жамият
−
21 Май 2021
6036Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида 5 ташаббус ҳаракати старт олди. Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Бехзод Мусаев, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Ортиқхўжаев “Тошкент 5 ташаббус ҳаракати” ёшлар фестивали доирасида ташкил қилинган матбуот анжуманида тадбир бюджети ҳақида маълумот берди.
“Бу тадбир беш кун дейилгани билан, агар ёшлар маъқул келадиган бўлса, муддат узайиши мумкин. Шу боисдан ажратилган маблағлар миқдори ҳам ўсиш эҳтимоли бор. Ҳозирча дастлабки харажатлар бўйича 1 млрд сўм ўтказиб беряпмиз. Бу сумма фестиваль қўшимча танловлари, қўшимча тадбирлари эвазига ошиши мумкин”, деди Тошкент шаҳар ҳокими.
“5 ташаббус ҳаракати” фестивали 5 кун давомида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.