Тошкентдаги “Фарҳод” бозори карантинга ёпиладими?

Жамият 7286
image

Facebook`даги гуруҳлардан бирида жорий йилнинг 1 июнидан Тошкент шаҳридаги “Фарҳод” деҳқон бозори 15 кунга ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарга Тошкент шаҳар, Учтепа тумани ҳокимияти расмий муносабат билдирди ва бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

“Учтепа тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори А.Ҳасановнинг маълум қилишича, бозор ҳудудида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилмаган”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Таъкидланишича, бозор одатий тартибда ишлашни давом эттиради.

“Фуқаролардан расмий манбаларга ишониши ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўраймиз”, дейди ҳокимлик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

Аммо карантин чекловлари бироз юмшатилди. Хусусан, “яшил” ҳудудларда белгиланган тартибда тўй ва оилавий маросимлар ўтказишга ҳамда вилоятлараро ҳаракатланувчи автобуслар қатновига рухсат берилди. 5 июндан Ўзбекистонда футбол мусобақаларини давом эттириш белгиланди. Шу билан бирга барча ҳудудлар учун бирдек ўз кучида қоладиган чекловлар ҳам эълон қилинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 3
t
×