Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲда машиналарни болалар бошқаргани маълум бўлди
3-саҳифа
−
04 июл 4693 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Lacetti Kia K5 билан тўқнашиши оқибатида иккига бўлиниб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, ушбу ҳодисада иккала машина бошқарувида ҳам вояга етмаган мактаб ўқувчилар бўлган. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир аёл вафот этган. Унинг фарзанди эса етим қолган.
“Ухлаётганимизда олиб чиқиб кетган. Мен ўзим ҳам ҳайрон бўлдим ўша куни. Ўғлим шунақа жиноят ишини қилди. Беътибор бўлганим учун энди мен ҳам бунга сабабчиман”, дейди болалардан бирининг отаси.
Яна бир боланинг онаси эса фарзанди ҳатто машина ҳайдай олишини билмаганини айтган.
“Боламнинг машина ҳайдашини билмасдим. Чунки биз бирор марта қўлига калит бермаган инсонмиз-да. Мени ўзимнинг шахсий машинам бор, лекин ўтирмаган”, дейди она.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда вояга етмаганларнинг автомобиль бошқаришига йўл қўйганларга жавобгарлик кучайтирилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.