Тошкентдаги 80 га яқин мактабга болалар қабули ДХМ ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади
Жамият
−
08 Июнь 2019
5432Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Унга кўра, қўйидаги мактабларга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Мактаблар рўйхати:
Бектемир туманидаги 289, 290, 291, 293-сон мактабларига;
Миробод тумани 31, 60, 94, 110, 125, 263-сон мактабларига;
Мирзо Улуғбек тумани 35, 50, 64, 71, 187, 210, 279-сон мактабларига;
Олмазор тумани 159, 191, 233, 242, 243, 249, 298-сон мактабларига;
Сергели тумани 6, 7, 300-сон мактабларига;
Учтепа тумани 38, 44, 74, 75, 107, 228, 238-сон мактабларига;
Чилонзор тумани 101, 103, 164, 168, 178, 184, 195, 217, 280-сон мактабларига;
Шайхонтоҳур тумани 19, 34, 42, 59, 169, 180, 314-сон мактабларига;
Юнусобод тумани 5, 17, 43, 51, 86, 97, 98, 235, 246, 257, 260, 272, 302, 313-сон мактабларига;
Яккасарой тумани 89, 91, 144, 160-сон мактабларига;
Яшнобод тумани 61, 145, 151, 152, 166, 282, 307-сон мактабларига.
LiveБарчаси