Тошкентдаги 2 та метро бекати 3 ойга ёпилади
Жамият
−
30 Май 15880 1 дақиқа
Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлар амалга оширилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўли йўналишидаги 14 та бекатдан иборат “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари ва бекатлар оралиғи бир неча йилдан буён йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, янги қурилган метро йўналишларида метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг режали профилактик ишлар амалга оширилади.
Шу муносабат билан Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлар амалга оширилади. Режали профилактик ишлар амалга ошириш учун жорий йилнинг 8 июнь санасида бошлаб, 2 та бекат “Турон (13-бекат) - Қипчоқ (14-бекат)” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида “Қипчоқ–Қурувчилар–Қипчоқ” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь