Тошкентда “заправка” 11,4 млрд сўмлик газни ўғирлади
Crime
−
15 February 2025 6098 1 minute
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 11,4 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган газ тўлдириш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирда Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги “Ғ.O.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресслаш шохобчасининг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 11,4 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилгани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида жами 1,1 миллион куб метр табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,8 миллиард сўм зарар етказган газ тўлдириш шохобчаси аниқланганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August