Тошкентда юк ташиш караси ёниб кетди
3-саҳифа
−
24 Апрель 3377 1 дақиқа
Бугун, 24 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида юк ташиш караси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 24 апрель куни соат 16:54 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Чуқурсой кўчасида жойлашган объект ҳудудида юк ташиш карасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга соат 17:01 да етиб бориб, ёнғин соат 17:13 да ўчирилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Lacetti русумли автомобиль ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси