Тошкентда Lacetti ёниб кетди
3-саҳифа
−
22 Апрель 4224 1 дақиқа
Бугун, 22 апрель куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Lacetti русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бошқармага соат 15:01 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 15:06 да етиб бориб, ёнғин соат 15:09 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида электромобиль ёниб кетган эди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Live
Барчаси