Тошкентда юк кўтараётган автокран ағдарилиб кетди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллалардан бирида юк кўтараётган автокран ағдарилиб кетгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати қисқа изоҳ берди.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, муаммо шу заҳоти бартараф этилган ва унинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. 

“Муаммо мутасаддилар томонидан тезкорлик билан бартараф этилган. Ҳодисада талофат кўрган ва жароҳат олганлар йўқ”, дейилади ҳокимлик муносабатида. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 август куни Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушганди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор ушланган. 42 метрлик 5 дона балканинг йиқилиши 2 млрд 760 млн сўмлик зарар келтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шайхонтоҳур автокран

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг