Тошкентда йўл ўтказгичнинг 5 та тўсини қулаб тушиши ортидан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
13 Август 2023
19125Кеча, 12 август куни Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушганди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор ушланди. Бу ҳақда бугун, 13 август куни Транспорт прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидан Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушган ва 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.