Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушди

Жамият

image

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” расмий изоҳ берди.

Айтилишича, воқеа кеча, 12 август куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишга имкон берувчи йўл ўтказгични замонавий қурилиш стандартлари асосида қайта қуриш объектида содир бўлган. Қурилиш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимияти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигида “Кўприкқурилиш” трести УК томонидан амалга оширилаётган бўлган. Темир-бетон оралиқ қурилмаларини (балка) кран ёрдамида монтаж қилиш жараёнида эҳтиётсизлик оқибатида улар бир-бирига урилиб, 5 дона балка монтаж жойидан тушиб кетган.

“Ўзбекистон темир йўллари” балкалар асосий йўл эмас, балки вагон депосига тегишли шахобча йўлга тушганини билдириб, бунинг поездлар қатновига умуман алоқаси йўқ эканини маълум қилган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент йўл ўтказгич аэропорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made