Тошкентда ЙПХ ходимларига хужум қилган “кўча қироллари” қўлга олинди

Жамият

image
Тошкентда ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берди north_east

Тошкентда ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берди

Жорий йилнинг 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган кўча безорилари қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 31 декабрь кунидан 2021 йилнинг 1 январь кунига ўтар кечаси соат 04:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Чилонзор тумани Қатортол кўчасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган. 

Автомобилда бўлган 4 нафар фуқаро ҳодиса жойига етиб келган ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур шахсларнинг уч нафари қўлга олинган ва бир нафари қидирилмоқда. Ўша вақтда психатроп моддалар таъсирида бўлган безориларнинг икки нафари муқаддам судлангани аниқланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди тартибида жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз ушбу моддада  кўрсатилган хатти харакатларни содир этган шахсларга нисбатан 3 йилдан 5 йилгача муддатгга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ безори

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг