Тошкентда ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда “Бир неча фуқаролар ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатмоқда” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 31 декабрь кунидан 2021 йилнинг 1 январь кунига ўтар кечаси соат 04:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль бетон тўсиқ устига чиқиб тўхтаган. 

Автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро ҳодиса жойига етиб келган ИИББ ЙПХ ва ППХ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган. 

Фуқаролардан бир нафари ушланиб туман ИИБга олиб келинган. Қолган 3 нафар фуқаро ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳозирда барча фуқаролар шахсига аниқлик киритилиб, ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди тартибида жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ жанжал

Баҳолаганлар

727

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг