Тошкентда ЙПХ ходими ҳайдовчига ўқ узди
Жамият
−
08 Декабрь 2019
25266Тошкентда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими агрессив ҳолатда бўлган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчига ўқ узди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда. Қайд этилишича, биринчи ўқ ҳавога, иккинчиси ҳайдовчининг оёғига отилган.
Гап шундаки, 7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси тахминан соат 03:10 да Чилонзор туманидаги Муқимий ва Байналминал кўчалари кесишмасида Labo русумли автомобилни бошқариб борган ҳайдовчи бетон тўсиққа бориб урилади. ЙТҲ натижасида Labo автомобили ағдарилиб кетган. Ҳайдовчига ёрдам бериш учун воқеа жойига ИИББ ходимлари ва ҳодиса гувоҳлари келиб, автомобилни ғилдиракларига ўнглаб қўйишган.
Labo ҳайдовчиси кабинадан чиқавермагч, воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган ППХ ходими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ЙТҲ ҳақида хабар беради. Ҳайдовчидан тиббий ёрдам кераклиги ҳақида сўрамоқчи бўлганида, ППХ ходими ҳайдовчининг ғайритабиий ҳаракатлари ва гапларида, ҳаракатларида мувофиқлик йўқлигига эътибор қаратиб, бу ҳақда ЙПХ инспекторларини огоҳлантиради. Тахминга кўра ҳайдовчи психотроп воситалар ёки спиртли ичимликлар таъсири остида бўлган. Кутилмаганда ҳайдовчи ЙТҲ жойига етиб келган ЙПХ инспекторларига қаршилик кўрсата бошлаб, тинчланиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳақидаги чақирувларга жавобан тажовузкорона ҳаракатлар қилган.
"Ёнидаги пичоғини чиқариб, кимда ким яқинлашса, унга жароҳат етказишини айтган. Ўтиб кетаётган ҳайдовчи ва пиёдалар тўхтаб томоша қила бошлаганлари сабабли ҳодиса атрофида одам кўпая бошлагач, фуқаролар ва ходимлар ҳаёти ва соғлиғи учун реал хавф юзага келди. Шунда ЙПХ инспектори кичик сержант Т.О. табель қуролини қўллашга қарор қилади. ЙПХ инспектори бир неча марта ҳайдовчини қўрол қўллаши ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан, ҳайдовчи ўзини агрессив тутишда давом этиб, ходимларга пичоқ санчимоқчи бўлган. Шундан сўнг ЙПХ инспектори йўриқномага мувофиқ ҳаракат қилиб, осмонга ўқ узди, бу ҳам қоидабузарга таъсир қилмаганидан сўнг, унинг оёғига қарата ўқ узди. Фақатгина шундан сўнг қоидабузар пичоғини ташлади. Унинг қўллари кишанланиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди", деб воқеани изоҳлайди ИИББ.
Ҳайдовчининг шахсини аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида у – Шайхонтоҳур туманида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 (“Қасддан одам ўлдириш”) ва 109-моддалари (“Қасддан баданга енгил шикаст етказиш”) бўйича судланган 43 ёшли Нусрат И. эканлиги маълум бўлган.
Labo автомобили салонида очиқ ҳолатдаги ароқ ва коньяк шишалари топилган.
Ҳозирги вақтда фуқаро Нусрат И. ўз ҳаракатларини тушунтиришга қодир эмас, чунки у айни дамгача маст ҳолатда.
Чилонзор тумани прокуратураси Нусрат И.га нисбатан жиноий иш қўзғатилиши масаласи билан шуғулланмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев ходимларни рағбатлантириш ҳақида топшириқ берган.
Маълумот учун, ўқотар қуролни қўллаш Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси билан белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь