Тошкентда ёз ва баҳорда шахсий томорқани суғориш чеклови бекор қилинди
Local
−
25 November 2025 6130 1 minute
Тошкент шаҳрида баҳор ва ёз мавсумида жисмоний ва юридик шахсларнинг ер майдонларидаги дарахтларни ичимлик суви билан суғоришга қўйилган чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 24 ноябрь куни имзоланган “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида сўз боради.
Кўп квартирали уйларга суғориш учун сув резервуарлари ўрнатилади.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида жисмоний ва юридик шахсларга қарашли ер майдонларидаги дов-дарахтларни баҳор-ёз мавсумида ичимлик суви билан суғоришга қўйилган чекловлар бекор қилинмоқда. Шу пайтгача бу мавсумларда фақат соат 0:00 дан 5:00 гача суғоришга рухсат берилган.
Ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклов ўз кучида қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фавворалар сони икки баравар кўпайиши, сунъий кўл ва сув ҳавзалари ташкил этилиши маълум қилинганди.
Live
All