Тошкентда ўйинчоқ қурол билан банкни ўмармоқчи бўлган шахс 5 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, “Туркистон” банк хизматлари маркази (БХМ)га номаълум шахс сохта қурол билан ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берилганди. Ушбу шахс 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди. 

Фуқаро 18 апрель куни нниқоб кийган ҳолда дастаси қора изоляцион лента билан ўралган сохта қуролдан фойдаланиб, босқинчилик ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлган. Бироқ банк ходимлари томонидан юборилган фавқулодда қўнғироқ асосида зудлик билан ҳодиса жойига Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари етиб келиб, босқинчилик ҳаракатини бартараф этган ва гумондор шахсни қўлга олган.

Судда эркак қўлидаги тўппонча набирасининг ўйинчоғи бўлганини айтган. 

Суд ҳукмига кўра, эркак Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган Tenge Bank ҳисобидан 90 минг доллар ўмарилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент банк Туркистон ўйичоқ қурол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг