Тошкентдаги банкдан 90 минг доллар ўмарилди (видео)
3-саҳифа
−
03 Июль 22957 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган Tenge Bank ҳисобидан 90 минг доллар ўмарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 июнь куни Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи номига Tenge Bank чакана хизматлар кўрсатиш бўлими бошлиғи ариза билан мурожаат қилган.
У ўз аризасида номаълум шахслар томонидан 90 минг доллар миқдорида пул маблағлари талон-торож қилингани ҳақида хабар берган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу куннинг ўзида бир неча шахслар банк кассасига мижоз сифатида бориб, банк картасида мавжуд 90 минг долларни нақдлаштириш мақсадида посттерминалга ёлғон ахборот киритиш йўли билан пулларни олиб кетгани аниқланган.
Зудлик билан тезкор-техник тадбирлар амалга оширилиб, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида 12 дона телефон аппарати, посттерминал, 9 дона банк карталари, 1 млн 670 минг сўм ва 36 495 доллар ашёвий далил сифатида олинган. Жами 9 нафар шахс Жиноий-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида “Туркистон” банк хизматлари марказига номаълум шахс сохта қурол билан ҳужум уюштирганди.
Live
Барчаси