Тошкентда эркак сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди
3-саҳифа
−
18 Апрель 8045 1 дақиқа
Бугун, 18 апрель куни “Туркистон” банк хизматлари маркази (БХМ)га номаълум шахс сохта қурол билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Трастбанк” хабар берди.
.jpg)
Маълум қилинишича, соат 16:30 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Туркистон” банк хизматлари марказига номаълум шахс томонидан ҳужум уюштирилган.
Қайд этилишича, ушбу шахс қора ниқоб кийган ҳолда дастаси қора изоляцион лента билан ўралган сохта қуролдан фойдаланиб, босқинчилик ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлган. Бироқ банк ходимлари томонидан юборилган фавқулодда қўнғироқ асосида зудлик билан ҳодиса жойига Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари етиб келиб, босқинчилик ҳаракатини бартараф этган ва гумондор шахсни қўлга олган.
“Ҳодиса оқибатида юқоридаги шахс томонидан БХМ биносининг кириш эшиги ойнасига шикаст етказилган. Шунингдек, банк ходимлари ва мижозларига ҳамда БХМ кассасида мавжуд бўлган пул маблағларига ҳеч қандай зиён етказилмаган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 17 ёшли қиз ўз уйидан 120 млн сўмга тенг бўлган 15 турдаги тилла-тақинчоқларни ўғирлагани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси