Тошкентда уй олдида турган машина ёниб кетди
3-саҳифа
−
06 Февраль
4252Бугун, 6 февраль куни уй олдида турган машина ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 17:52 да Яккасарой тумани Бобур кўчаси 11-уй олдида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 17:55 да етиб бориб, ёнғин соат 18:01 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “Газель” машинаси ёниб кетганди.
LiveБарчаси
Эронда қуролли кучлар паради ўтказилди.
18 Апрель