Тошкентда уй олдида турган машина ёниб кетди

Crime

image

Бугун, 6 февраль куни уй олдида турган машина ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 17:52 да  Яккасарой тумани Бобур кўчаси 11-уй олдида автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 17:55 да етиб бориб, ёнғин соат 18:01 да ўчирилган.

“Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “Газель” машинаси ёниб кетганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends