Тошкентда ўқувчисини тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш учун пора олган ўқитувчи қамалди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш учун 13 минг доллар олган шахс 10 йилга қамалди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, фуқаро А. Тошкентдаги таълим муассасаларидан бирида дарс бериб келган. У ўз ўқувчиси бўлган Б.ни олийгоҳга киритиб қўйишига ишонтириб, ундан 8 минг доллар олган. 

Бироқ жиноий иши фош бўлгач, у фирибгарлик моддаси билан суд томонидан 2 йил-у 6 ойга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган. 

Аммо фуқаро А. бундан тегишли хулоса чиқармай, бу ишлардан сўнг ўқувчи М.нинг ишончига кириб, уни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган. 

Фуқаро А. аввал 16 минг, кейин яна 2 минг доллар, жами 18 минг доллар талаб қилган. 2023 йилнинг 7 августида фуқаро А. ўқувчи Д.дан 13 минг доллар олаётган пайтида қўлга олинган. 

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди очиқ суд мажлисида 1982 йилда туғилган, муқаддам судланган С.А.нинг қилмишини қонунан баҳолаб, уни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми “а” бандида (пора бериш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди. Унга нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

таълим тиббиёт институти коррупсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг