Тошкентда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи бошқа ҳуқуқбузарликлари учун қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкентдаги мактабда ўқитувчи биринчи иш кунидан 6-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ўқитувчи бошқа бир қанча ҳуқуқбузарликларни содир этгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, ўқитувчи жорий йилнинг 24 сентябрь куни қизи таҳсил оладиган Яшнобод туманидаги 204-умумий ўрта таълим мактабига бориб, мактаб раҳбарияти билан тортишиб, мактаб директорининг ММИБ ўринбосарига нисбатан жисмоний куч ишлатган. Аёлдан жамоат жойида тартибига риоя қилиши сўралганида, мактаб ҳудудида Миллий гвардия ва ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатган. Ушбу ҳаракатларини у кўплаб мактаб ўқувчилари кўз ўнгида содир этган.

Кеча, 25 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган ва аёл Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик), 194-моддасининг 1-қисми (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) ва 197-5- моддаси (Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) билан айбдор деб топилиб, унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) ва БҲМнинг 7 баравари (2 млн 380 минг) сўм жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида мазкур ўқитувчи иштирокида содир бўлган ҳолат юзасидан Ўзбекистондан изоҳ беришини сўраганди. Бунга жавобан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Алишер Қодиров муносабат билдирар экан, “Бизни ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса тўғри бўлар эди”, деганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мактаб ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг