Тошкентда ўқитувчи ўқувчининг онаси томонидан калтакланди (видео)

Жамият

image

Тошкентда ўқувчи қизнинг онаси унинг ўқитувчисини дўппослагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди

Маълум қилинишича, воқеа шу йилнинг 1 май куни пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 178-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Шу мактабнинг 4-синф раҳбар ўқитувчиси ва шу синфда ўқийдиган қизнинг онаси ўртасида можаро юзага келган. 

Таълидланишича, айни пайтда ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратига олинган. 

Ўқитувчи томонидан Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилинган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчи Чилонзор тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг