Тошкентда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа 5635
image

Тошкентнинг Яшнобод туманида Equinox, “КамАЗ” ҳамда Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 5 февраль куни тахминан соат 12:10 ларда Яшнобод туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида Equinox автомобилини бошқариб борган 39 ёшли Д.А. қайта бурилиш ҳаракати давомида ҳаракат устуворлигига эга бўлган 70 ёшли П.К. бошқарувидаги “КамАЗ” юк автомобилини ўтказиб юбормаган.

Юзага келган тўқнашув оқибатида Equinox автомобили бошқарувсиз ҳаракатни давом эттириб, йўл четида тўхтаб турган 50 ёшли А.Н. бошқарувидаги Nexia автомобили билан тўқнашган. Бир вақтнинг ўзида “КамАЗ” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига урилган.

ЙТҲ оқибатида учала автомобиль ҳайдовчилари ҳамда юқоридаги бинода бўлган 73 ёшли М.М. шифохонага етказилган.

Мазкур факт бўйича терговолди текшируви ўтказилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 192
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×