Уч хотинига алимент тўламагани учун қамалган эркакнинг қарзини тўртинчи хотини узди
3-саҳифа
−
19 Январь
16694Аввалроқ, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида уч нафар хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрган эркак қўлга олинган ва суд қарорига асосан 15 суткага қамалганди. Эндиликда эса мазкур отанинг алимент бўйича барча қарздорлиги тўланиб, озодликка чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, 1987 йилда туғилган фуқаронинг 2023 йил декабрь ойи ҳолатига 24 млн 600 минг сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги бўлган. У бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги боис, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига мувофиқ ижро ҳужжати жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилганди.
Жорий йилнинг 4 январь кунидаги қарорга асосан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
Маълум бўлишича, эркакнинг яқин қариндоши, аниқроғи унинг ҳозирги турмуш ўртоғи қарздорликни тўлиқ тўлаган. Шундан сўнг, суд томонидан қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қайта кўрилиб, етказилган зарар миқдори қоплангани сабабли, эркак жазони тўлиқ ўтамасидан озод қилинган.
LiveБарчаси