Тошкентда “таблеткачи” жиноий гуруҳ ушланди (видео)
3-саҳифа
−
11:51
3107Тошкент шаҳрининг Сергели ва Яшнобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15-16 январь кунлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Сергели ва Яшнобод туманларида тезкор тадбирлар ўтказилган. 1993 йилда ва 1999 йилда туғилган икки нафар шахс Сергели тумани Хонобод кўчасида тўхтатилиб текширилганда, уларнинг ёнида 286 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, ушланган шахслар мазкур дори воситаларни Telegram ижтимоий тармоғидаги наркодўкондан олгани маълум бўлган ва 16 январь куни Яшнобод туманида 1998 ва 1999 йилда туғилган шахслар ушланиб, яшаш манзили кўздан кечирилган ва 857 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган.
Шунингдек, тадбир давомида ушланган шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларни 1996 йилда туғилган, Жиноят кодексининг 251 прим 1 -моддаси билан судланган шахсга ҳам сотгани маълум бўлган. У Олмос маҳалласида тўхтатилиб текширилганда, ёнида 500 дона дори воситалари борлиги аниқланган.
Билдирилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида чакана нархи 131,4 млн сўмга тенг бўлган жами 1 643 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган. Тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 14 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилган эди.
LiveБарчаси